logo
connect
Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги
FAQ

Янгиликлар

foto

Ўзбекистонда сукук чиқарилиши учун қулай муҳитни ривожлантириш масалаларини муҳокамаси юзасидан учрашув

05.02.2024
1781

Ўзбекистон Республикасида сукук чиқарилиши учун қулай муҳитни ривожлантириш масалаларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

Учрашувда Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги вакиллари, Ислом тараққиёт банки институти менежери ўринбосари Яҳё Реман, БМТ Тараққиёт дастурининг Ўзбекистондаги доимий вакили ўринбосари Анас Файяд Карман, БМТТДнинг “Ўзбекистонда яшил сукук” лойиҳаси раҳбари Файзулла Салоҳуддинов ва бошқалар иштирок этдилар.

Йиғилиш кун тартибида “Ўзбекистон Республикасида сукук чиқарилиши учун қулай муҳитни ривожлантириш” лойиҳасининг мақсад ва вазифалари кўриб чиқилди.

Яҳё Реман лойиҳанинг 2022-2023 йиллардаги натижалари ҳақида маълумот берди.

Томонлар 2024 йилга мўлжалланган режаларни, жумладан, Ўзбекистонда “яшил сукук” қимматли қоғозларини жорий этиш ва чиқаришга қаратилган меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш чора-тадбирларини, “яшил сукук” чиқарилиши бўйича Низомни (National Green Sukuk Framework) ишлаб чиқиш, шунингдек, бу борадаги илғор хорижий тажрибани ўрганиш масалаларини муҳокама қилдилар.

 

Маълумот учун:

Ислом тараққиёт банки институти (IsDBI) 1981 йилда Жиддада (Саудия Арабистони) ташкил этилган. Институт ислом молия бозори механизмларини ривожлантириш, шунингдек, қулай ишбилармонлик ва инвестиция муҳитини яратишда услубий асосларни шакллантириш соҳасидаги йирик илмий-тадқиқот маркази ҳисобланади.

Қарзли қимматли қоғоз бўлмиш ва муаъян даромадни назарда тутувчи оддий облигациялардан фарқли ўлароқ, сукук актив ёки маълум актив / бизнес туридан (сукук турига қараб) даромад ҳуқуқи тасдиғидир. Бугунги кунда жаҳон капитал бозорларида сукук траст сертификатлари каби тузилган бўлиб, улар одатда инглиз қонунлари билан тартибга солинади.