Ёпиш
dark/lightmode
special-mode
NAPP

Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги -
крипто-активлар айланмаси, капитал бозори, суғурта, электрон тижорат, лотерея ташкил этиш ва букмекерлик фаолияти соҳаларини тартибга солиш, лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини амалга ошириш бўйича ваколатли давлат ташкилоти.

Нима билан шуғулланамиз arrow-right

Янгиликлар

Ўзбекистонда илк ипотека облигациялари эмиссияси давлат рўйхатидан ўтказилди

10.06.2026
143

Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги 40,5 млрд. сўм миқдоридаги бирламчи ипотека облигациялари эмиссиясини давлат рўйхатидан ўтказди.

Мазкур эмиссия Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил
21 февралдаги ПФ-26-сон “Уй-жой ва ипотека бозорини янада ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони ижросини таъминлаш мақсадида қабул қилинган Ипотека облигацияларини чиқариш соҳасида “Тартибга солиш қумдони” махсус ҳуқуқий режими доирасида ипотека облигацияларининг эмиссияси ва муомаласи тўғрисидаги вақтинчалик низоми (2025 йил 11 ноябрда 3700-сон билан рўйхатдан ўтказилган) талабларига мувофиқ амалга оширилди.

Эмитент сифатида ипотека агенти вазифасини бажарувчи “UMRC SPV”  МЧЖ иштирок этмоқда.

Облигациялар чиқарилиши ипотека қопламаси ҳамда «Ўзбекистон ипотекани қайта молиялаштириш компанияси» АЖнинг кафиллиги билан таъминланган. Бир дона облигациянинг номинал қиймати 100 сўмни ташкил этади.

Мазкур чиқарилиш доирасида жалб этиладиган маблағлар ипотека кредитларини молиялаштириш ва қайта молиялаштиришга йўналтирилади.

Келгусида ипотека облигациялари бозорининг ривожланиши ипотека активларини ликвид бозор инструментларига трансформация қилиш орқали узоқ муддатли молиявий ресурсларни жалб этишнинг самарали механизмини шакллантириш имконини бериши кутилмоқда. Бу капитал бозорининг янада ривожланишига ҳамда республикада уй-жой қурилишини қўллаб-қувватлашга хизмат қилади.

Ипотека облигацияларининг пилот чиқарилиши миллий капитал бозорини янада ривожлантириш йўлидаги муҳим босқич ҳисобланади.

Ушбу инструментни жорий этиш капитал бозоридаги молиявий инструментлар турини кенгайтириш, узоқ муддатли инвестицияларни жалб қилиш ҳамда иқтисодиётда молиявий ресурсларни самарали қайта тақсимлаш имкониятларини оширишга хизмат қилади.