logo
connect
Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги
FAQ

Янгиликлар

foto

“ЎЗБЕКИСТОН ТИНГЛОВЧИЛАРИ УЧУН КРИПТО-АКТИВЛАР ВА БЛОКЧЕЙН ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ” МАВЗУСИДА СЕМИНАРЛАР ТУРКУМИ БОШЛАНДИ.

28.07.2022
972

 Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги (кейинги ўринларда – Агентлик) томонидан дойимий равишда Ўзбекистон Республикаси вазирликлари ва идоралари ҳодимларининг малакасини ошириш масалалари юзасидан Хитой Халқ Республикасининг Ўзбекистондаги элчихонаси билан ҳамкорлик ўрнатилган.

Мазкур ҳамкорлик доирасида 2022 йил 28 июл куни “Ўзбекистон тингловчилари учун крипто-активлар ва блокчейн технологиялари” мавзусида семинарлар туркуми бошланди.

Тадбирнинг ташкилотчиси ХХР Савдо вазирлигининг буюртмасига асосан Гуйчжоу Фанлар академияси белгиланган. Семинарларда Хитой Фанлар академиясининг Дастурий таъминот институти, Хитой Халқ банки, Катта маълумотлар бюроси, Гуйчжоу Саноат ривожланиш илмий-тадқиқот интститути ҳодимлари ҳамда бошқа мутахассис ва экспетрлар лектор сифатида қатнашмоқдалар.

Семинарлар туркуми доирасида “Блокчейнга кириш”, “Суверен блокчейн билан танишиш”, “Блокчейнни инновацион қўлланилиши”, “Рақамли юань ва биткоин”, “Криптография ва активларни шифларнишига кириш”, “Рақамли қишлоқ” қуриш”, “Хитой рақамли иқтисодиётнинг ривожланишига кириш” ва бошқа мавзулар кўриб чиқилади.

Тадбирда Ўзбекистон томонидан Агентлик ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг вакиллари иштирок этмоқдалар.

Семинарлар туркуми 2022 йилнинг 16 август куни якунланади.