Ёпиш
dark/lightmode
special-mode
NAPP

Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги -
крипто-активлар айланмаси, капитал бозори, суғурта, электрон тижорат, лотерея ташкил этиш ва букмекерлик фаолияти соҳаларини тартибга солиш, лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини амалга ошириш бўйича ваколатли давлат ташкилоти.

Нима билан шуғулланамиз arrow-right

Янгиликлар

Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги ва Озарбайжон Республикаси Марказий банки ўртасида Ўзаро англашув меморандуми имзоланди

19.01.2026
82

Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги (кейинги ўринларда – Агентлик) ва Озарбайжон Республикаси Марказий банки капитал бозори, суғурта бозори ҳамда крипто-активлар айланмаси соҳаларида ривожлантириш, тартибга солиш ва назорат қилиш масалалари бўйича ҳамкорликка доир Ўзаро англашув меморандумини имзоладилар.

Меморандум тарафлар ваколатлари доирасида ўзаро ҳамкорликнинг узоқ муддатли ва барқарор платформасини шакллантириш, шунингдек тажриба ва ахборот алмашинувини қўллаб-қувватлашга қаратилган. Ҳужжат халқаро тадбирлар, семинарлар, форумлар ва тренингларни ташкил этиш, онлайн учрашувлар ва қисқа муддатли ўқув сафарларини ўтказиш, қўшма илмий-тадқиқот лойиҳаларини амалга ошириш, шунингдек тегишли соҳаларда қонунчилик ва статистик маълумотлар алмашиш каби йўналишлар бўйича ҳамкорликни ривожлантиришни назарда тутади.

Меморандум доирасида инновацион молиявий технологияларни ривожлантириш, молиявий инклюзивлик ва операцион самарадорликни ошириш, шунингдек финтех-компанияларни тартибга солиш ва янги молиявий технологиялар бўйича энг яхши амалиётлар билан ўртоқлашиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилган.

Меморандумнинг имзоланиши тарафларнинг Ўзбекистон Республикаси ва Озарбайжон Республикасида замонавий молиявий бозорларни ривожлантириш ҳамда институционал ҳамкорликни мустаҳкамлашга бўлган ўзаро манфаатдорлигини акс эттиради.