Menu
dark/lightmode
special-mode
NAPP

Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги -
крипто-активлар айланмаси, капитал бозори, суғурта, электрон тижорат, лотерея ташкил этиш ва букмекерлик фаолияти соҳаларини тартибга солиш, лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини амалга ошириш бўйича ваколатли давлат ташкилоти.

Нима билан шуғулланамиз arrow-right

Янгиликлар

Мустақиллик йилларида эришилган ютуқларга бағишланган очиқ мулоқот

27.08.2026
72

Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлигида раҳбариятнинг ёшлар билан учрашуви ташкил этилди. Тадбир мамлакатимизнинг мустақиллик йилларида эришган ютуқларига, шунингдек, ёшларни қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш соҳасидаги давлат сиёсати натижаларига бағишланди.
Учрашув доирасида иштирокчилар Ўзбекистоннинг мустақиллик йилларида амалга оширган муҳим ўзгаришларини, шунингдек, таълим, касбий юксалиш, тадбиркорлик ва ижтимоий фаоллик йўналишларида ёшлар учун яратилган имкониятларни муҳокама қилдилар.
Давлат ёшлар сиёсатини амалга ошириш, ёшларнинг ўз салоҳиятини рўёбга чиқариши учун имкониятларни кенгайтириш, уларнинг ташаббусларини қўллаб-қувватлаш ҳамда мамлакат тараққиётидаги ролини ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Очиқ мулоқот шаклида ўтган тадбирда ёшлар вакиллари ўз фикр ва таклифлари билан ўртоқлашиш, раҳбариятга ўзларини қизиқтирган саволларни бериш ҳамда касбий ва шахсий ривожланишга доир долзарб масалаларни муҳокама қилиш имкониятига эга бўлдилар.
Учрашув давомида ватанпарварлик, фуқаролик масъулияти ҳамда ёшларнинг жамият ҳаёти ва Ўзбекистоннинг тараққиёт жараёнларидаги фаол иштирокининг аҳамияти юзасидан ҳам фикр алмашилди.