logo
connect
Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги
FAQ

Янгиликлар

foto

“Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида”ги қонуннинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини тушунтиришга бағишланган семинар

28.06.2024
1575

Истиқболли лойиҳалар миллий агентлигида (Агентлик) “Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунининг (Қонун) мазмун-моҳияти ва аҳамиятини тушунтиришга бағишланган семинар бўлиб ўтди.

Тадбир давомида Тошкент давлат юридик университети Коррупцияга қарши ички назорат бўлими бош мутахассиси Авазбек Сайфиддинов йиғилганларни Қонуннинг мақсади ва кўлами, манфаатлар тўқнашуви тушунчасининг таърифи, ҳуқуқбузарликлар хусусидаги қонун ҳужжатларида назарда тутилган асосий сабаблар, манфаатлар тўқнашувининг юзага келиши ва унинг турлари билан таништирди.

Бундан ташқари, семинар иштирокчиларига манфаатлар тўқнашуви билан боғлиқ муносабатларни тартибга солишда давлат органи ходимининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, давлат органи ёки бошқа ташкилот ходимининг фаолиятида манфаатлар тўқнашувининг олдини олишга қўйиладиган чекловлар, шунингдек, манфаатлар тўқнашуви билан боғлиқ муносабатларни давлат томонидан тартибга солиш каби масалалар юзасидан тушунтиришлар берилди.

Тадбир якунида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга мутахассислардан жавоб олдилар ва манфаатлар тўқнашуви тўғрисидаги маълумотларни ошкор этиш чора-тадбирларини такомиллаштириш бўйича ўз таклифларини билдирдилар.