logo
connect
Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги
FAQ

Янгиликлар

foto

Крипто-активлар билан операцияларни бухгалтерия ҳисоби юзасидан тушунтиришлар қабул қилинди

21.12.2022
1542

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси томонидан крипто-активлар операцияларининг бухгалтерия ҳисоби тўғрисида ахборот хабари (2022 йил 14 декабрдаги 06/17-01-32/278-сон ва 2022-42-сон) қабул қилинди.

Мазкур ҳужжат Ўзбекистон Республикаси “Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида”ги Қонун ва бухгалтерия ҳисобининг миллий стандартларининг талабаларидан келиб чиққан ҳолда крипто-активлар билан операцияларни, шу жумладан, майнинг, крипто-активларни сотиб олиш ёки сотиш операцияларни ҳисобга олиш тартибини тушунтирилмоқда.

Мазкур тушунтиришларни қабул қилиниши Ўзбекистон Республикасида крипто-активлар айланмасини ривожлантириш ва тартибга солишидаги яна бир изчил қадам бўлиб, халқаро стандартларни инобатга олган ҳолда крипто-активлар билан операцияларни бухгалтерия ҳисобига тўғри акс эттирилишини таъминлашга қаратилган.

Ахборот хабар матни билан қўйидаги ҳавола орқали танишиш мумкин.