Ёпиш
dark/lightmode
special-mode
NAPP

Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги -
крипто-активлар айланмаси, капитал бозори, суғурта, электрон тижорат, лотерея ташкил этиш ва букмекерлик фаолияти соҳаларини тартибга солиш, лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини амалга ошириш бўйича ваколатли давлат ташкилоти.

Нима билан шуғулланамиз arrow-right

Янгиликлар

Крипто-активлар айланмаси соҳасидаги хизматлар провайдерлари учун ойлик ҳисобот шакллари тасдиқланди

29.12.2022
1997

Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 27 июлдаги ПҚ-3150-сон ва 2018 йил 3 июлдаги ПҚ-3832-сон қарорларига, шунингдек, Крипто-активлар айланмаси соҳасидаги хизматлар провайдерлари фаолиятини литсензиялаш тартиби тўғрисидаги низомга (рўйхат рақами 3380, 15.08.2022 й.) мувофиқ крипто-активлар айланмаси соҳасидаги хизматлар провайдерлари учун ойлик ҳисобот шакллари тасдиқланди.

Крипто-активлар айланмаси соҳасидаги хизматлар провайдерлари томонидан тақдим этиладиган ойлик ҳисобот шакллари асосида Ўзбекистон Республикасида крипто-активлар айланмаси бозорининг ривожланиш тенденсиялари ва шаклланишини ўрганиш мақсадида, уларнинг фаолияти устидан доимий мониторинг амалга оширилади.