logo
connect
Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги
FAQ

Янгиликлар

foto

Крипто-активлар айланмаси соҳасида жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш чора-тадбирларига риоя қилиш ва қўллаш бўйича тренинг ўтказилди

03.02.2023
1202

Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти билан ҳамкорликда крипто-активлар айланмаси соҳасидаги хизматлар провайдерларининг масъул ходимлари учун жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш (ЖФОДЛ/ТМ/ОМҚҚТҚК) бўйича қонунчилик талабларига риоя этиш масалаларига бағишланган тренинг ташкил этилди.

Тадбир давомида Агентлик ва Департамент ходимлари томонидан ЖФОДЛ/ТМ/ОМҚҚТҚК соҳасидаги халқаро стандартлар (ФАТФ Тавсиялари) талаблари, шубҳали операциялар тўғрисида хабарларни жўнатиш ҳамда террорчилик фаолиятида ёки оммавий қирғин қуролини тарқатишда иштирок этаётган ёки иштирок этишда гумон қилинаётган шахслар рўйхати билан ишлаш тартиби, шунингдек, самарали ички назоратни ташкил этиш ва амалга оширишнинг бошқа жиҳатлари юзасидан тушунчалар бериб ўтилди.

Агентлик ЖФОДЛ/ТМ/ОМҚҚТҚК масалалари юзасидан крипто-активлар айланмаси соҳасида хизматлар провайдерлари ходимларининг малакасини ошириш бўйича ишларни давом эттиради.