Ёпиш
dark/lightmode
special-mode
NAPP

Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги -
лицензиялаш тартиб-қоидаларини тартибга солиш, лицензиялаш ва амалга ошириш учун масъул бўлган давлат органи крипто активлари айланмаси, капитал бозори, суғурта, электрон тижорат, лотерея ташкилоти ва букмекерлик фаолияти.

Биз нима қиламиз arrow-right

Янгиликлар

Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги ҳузурида Капитал бозорини ривожлантириш бўйича Маслаҳатлашув кенгаши тузилди

14.09.2023
3215

Директорнинг 2023 йил 13 сентябрдаги Буйруғи билан Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги ҳузурида Капитал бозорини ривожлантириш бўйича маслаҳат кенгаши ташкил этилди.

Кенгашнинг асосий вазифалари этиб капитал бозори соҳасидаги тенденциялар ва муаммоларни муҳокама қилиш, капитал бозорининг профессионал иштирокчилари ва ваколатли орган ўртасида мулоқот ўрнатишга кўмаклашиш; бу борадаги ташаббуслар ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини эксперт муҳокамаси белгиланди.

Кенгаш ўз фаолиятида капитал бозорини ривожлантириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқади, қонун ҳужжатларини таҳлил қилади ва капитал бозори соҳасидаги хорижий мамлакатларнинг илғор тажрибасини ўрганади, қонунчиликни ривожлантириш ва такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқади, юқори малакали мутахассисларни консультант сифатида жалб этиш бўйича таклифлар киритади.