logo
connect
Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги
FAQ

Янгиликлар

foto

Крипто-активлар айланмаси соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар учун жиноий ва маъмурий жавобгарлик белгиланмоқда

19.09.2023
1905

Бугун Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида “Ўзбекистон Республикасининг Жиноят, Жиноят-процессуал кодексларига ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳаси кўриб чиқилди.

Ушбу Қонун билан Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига крипто-активлар айланмаси соҳасидаги қонунчилик ҳужжатларини бузганлик ва қонунга хилоф равишда майнинг фаолиятини амалга оширганлик учун маъмурий жавобгарликни назарда тутувчи қўшимчалар киритилмоқда. Шу билан бирга, Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексига ҳам алоҳида моддалар билан крипто-активлар айланмаси соҳасидаги қонунчилик ҳужжатларини бузганлик ва қонунга хилоф равишда майнинг фаолиятини амалга оширганлик учун жиноий жавобгарлик белгиланмоқда.

Бундан ташқари, Қонун билан Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодексига янги киритилаётган моддалар бўйича жиноят ишини тергов қилиш иш қўзғатган дастлабки тергов органи томонидан амалга оширилиши тўғрисида қўшимчалар киритилмоқда.

Қонун иккинчи ва учинчи ўқишда кўриб чиқилиб, тасдиқлаш учун Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатига юборилди.