Ёпиш
dark/lightmode
special-mode
NAPP

Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги -
крипто-активлар айланмаси, капитал бозори, суғурта, электрон тижорат, лотерея ташкил этиш ва букмекерлик фаолияти соҳаларини тартибга солиш, лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини амалга ошириш бўйича ваколатли давлат ташкилоти.

Нима билан шуғулланамиз arrow-right

Янгиликлар

Иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тартибида ўзгартишлар амалга оширилди

16.07.2025
212

Вазирлар Маҳкамасининг “Иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича суғурта тарифлари коэффициентларини иш берувчининг фаолият турлари бўйича қайта белгилаш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Қарор билан қуйидаги муҳим ўзгартиришлар киритилди:

1. Иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича суғурта тарифлари коэффициентлари 20та касбий таваккалчилик класслари бўйича иқтисодиёт тармоқлари (ИФУТ – Иқтисодий фаолият турлари умумдавлат таснифлагичи) иш берувчининг 934 фаолият турлари кесимида қайта гуруҳланди.

2. Мажбурий суғурта тури қамровини кенгайтириш ва барқарор суғурта ҳимоясини таъминлаш мақсадида иш берувчилар учун суғурта мукофотининг минимал миқдори (базавий ҳисоблаш миқдорининг 0,25 баравари) белгиланди.

3. Суғурта суммасини тўлаш билан боғлиқ масалаларни ҳал қилиш тартиби ўзгартирилди. Хусусан, суғурта ташкилотларининг қайта тиббий кўрик натижалари асосида суғурта суммасини тўлаш мажбуриятлари назарда тутилган.

Ушбу ўзгартишлар суғурта муносабатларида шаффофлик ва адолатли ёндашувни таъминлашга, хавфли меҳнат соҳалари учун самарали ҳимоя тизимини шакллантиришга ҳамда иш берувчи ва ходим манфаатларини кафолатли ҳимоя қилишга хизмат қилади.