logo
connect
Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги
FAQ

Янгиликлар

foto

Агентлик вакиллари Ипак йўли мамлакатлари директорларининг йиллик бизнес саммитида иштирок этдилар

19.10.2023
1712

 

Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги вакиллари Ипак йўли мамлакатлари директорларининг “Бизнес ва директорлар кенгашлари: янги иқтисодиётдаги муаммолар ва имкониятлар” мавзусидаги йиллик бизнес саммитида иштирок этдилар.

Агентлик директорининг биринчи ўринбосари Вячеслав Пак “Бизнес ва корпоратив бошқарув: янги имкониятлар ва ўйин қоидалари” сессиясида сўзга чиқиб, Агентликнинг Ўзбекистонда корпоратив бошқарув тизимини такомиллаштиришдаги ўрни, келгуси давр учун ҳаракатлар стратегияси, шунингдек, Ўзбекистонда корпоратив бошқарувнинг ривожланиши масалаларига тўхталиб ўтди.

“Ўзбекистонда кўплаб соҳаларда маъмурий-буйруқбозлик амалиётидан корпоратив бошқарув тизимининг барча воситаларини жорий этиш йўлига ўтиш зарур; корпоратив бошқарувни ривожлантиришда хусусийлаштириш жараёнини жадаллаштириш, кичик ва ўрта бизнес субъектларини ривожлантириш ва йириклаштириш зарур”, - дея таъкидлаб ўтди Вячеслав Пак.

Директорлар бизнес саммити бу минтақадаги муҳим халқаро бизнес-тадбир бўлиб, директорлар учун тажриба ва илғор бизнес амалиётларини алмашиш майдони ҳисобланади.

2023 йилги тадбир кун тартибида Марказий Осиё мамлакатлари иқтисодиёти трансформацияси, халқаро капитални жалб қилиш, давлат активларини хусусийлаштириш ва IPOларга кириш масалалари, кузатув кенгашлари/директорлар кенгашларини профессионаллаштириш масалалари, бошқарув ходимларини жалб қилиш ва ўқитиш, шунингдек, илғор инновацион технологиялар ва бизнес моделларни жорий этиш, молия институтларини рақамлаштириш, киберхавфсизлик, бизнесни сақлаш ва ривожлантиришда сунъий интеллектдан фойдаланиш масалалари кўриб чиқилди.