Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги -
крипто-активлар айланмаси, капитал бозори, суғурта, электрон тижорат, лотерея ташкил этиш ва букмекерлик фаолияти соҳаларини тартибга солиш, лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини амалга ошириш бўйича ваколатли давлат ташкилоти.
Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги (кейинги ўринларда – Агентлик) томонидан Қимматли қоғозлар бозорида инвестиция маслаҳатчиси фаолиятини бошлаш ёки тугатиш учун ваколатли органни хабардор қилиш тартиби тўғрисидаги низомга (рўйхат рақами 3852, 2026 йил 9 июнь) мувофиқ “GLOBEMARKETS” МЧЖга инвестиция маслаҳатчиси сифатида қимматли қоғозлар бозорида профессионал фаолиятни амалга ошириш учун тасдиқнома берилди.
Тегишли маълумотлар Агентликнинг расмий веб-сайтида қимматли қоғозлар бозори профессионал иштирокчиларининг лицензиялар электрон реестрига белгиланган тартибда киритилди.