Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги -
крипто-активлар айланмаси, капитал бозори, суғурта, электрон тижорат, лотерея ташкил этиш ва букмекерлик фаолияти соҳаларини тартибга солиш, лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини амалга ошириш бўйича ваколатли давлат ташкилоти.
Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги “Hamkorbank” АТБ ва “HBCAPITAL” МЧЖни капитал бозори соҳасидаги “Тартибга солиш қумдони” махсус ҳуқуқий режимининг иштирокчилари сифатида рўйхатдан ўтказди.
Тартибга солиш қумдони доирасида “Hamkorbank” АТБ хорижий валютада ифодаланган облигациялар эмитенти сифатида иштирок этади, “HBCAPITAL” МЧЖ мазкур облигацияларни чиқариш ва жойлаштириш жараёнларида инвестиция воситачиси фаолиятини амалга оширади.