Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги -
крипто-активлар айланмаси, капитал бозори, суғурта, электрон тижорат, лотерея ташкил этиш ва букмекерлик фаолияти соҳаларини тартибга солиш, лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини амалга ошириш бўйича ваколатли давлат ташкилоти.
Ўзбекистон Республикасининг “Суғурта фаолияти тўғрисида”ги Қонуни 47-моддаси ва “Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида”ги Қонуни 32-моддаси ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 февралдаги 80-сонли қарори билан тасдиқланган Махсус электрон тизим орқали айрим фаолият турларини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги Ягона низомнинг 42-бандига, шунингдек, суғурталовчининг ихтиёрий аризасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлигининг қарорига асосан, “GLOBAL INSURANCE GROUP” АЖ СТ суғурта фаолиятини амалга ошириш бўйича берилган 2022 йил 25 февралдаги СФ серияли 00035-сонли лицензияси 2025 йил 8 ноябрь санасидан бошлаб олти ой муддатга тўхтатилди.
“GLOBAL INSURANCE GROUP” АЖ СТ лицензиясининг амал қилишини тўхтатиб туриш муддати даврида янги суғурта (қайта суғурта) шартномаларини тузиш, амалдаги суғурта (қайта суғурта) шартномаларини узайтириш таъқиқланади.
“GLOBAL INSURANCE GROUP” АЖ СТ илгари тузилган суғурта (қайта суғурта) шартномалари бўйича ўз зиммасига олган мажбуриятларни белгиланган тартибда бажариши шарт.
Идоравий мансуб ташкилотлар