logo
connect
Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги
FAQ

Янгиликлар

foto

“GLOBAL INSURANCE GROUP” АЖ СТ га нисбатан жарима санкциялари қўлланилди ва лицензияси амал қилиши тўхтатилди

19.04.2024
2265

“GLOBAL INSURANCE GROUP” АЖ СТ нинг молиявий ҳисоботларини ўрганиш натижаларига кўра қонунчилик ҳужжатларида белгиланган меъёрларга риоя қилинмаганлик фактлари аниқланиб, натижада 62,0 млн. сўм миқдорида жарима солинди.

Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикасининг “Суғурта фаолияти тўғрисида”ги Қонуни 47-моддаси, “Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида”ги Қонуни 32-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 февралдаги 80-сонли қарори билан тасдиқланган Махсус электрон тизим орқали айрим фаолият турларини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги Ягона низомнинг 41-банди ҳамда Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлигининг тегишли қарорига асосан “GLOBAL INSURANCE GROUP” АЖ СТга суғурта фаолиятини амалга ошириш бўйича берилган 2022 йил 25 февралдаги СФ-серияли 00035-сонли лицензия 2024 йил 19 апрель санасидан бошлаб 10 кун муддатга тўхтатилди.

“GLOBAL INSURANCE GROUP” АЖ СТ лицензиясининг амал қилишини тўхтатиб туриш муддати даврида янги суғурта (қайта суғурта) шартномаларини тузиш, амалдаги суғурта (қайта суғурта) шартномаларини узайтириш таъқиқланади.

“GLOBAL INSURANCE GROUP” АЖ СТ илгари тузилган суғурта (қайта суғурта) шартномалари бўйича ўз зиммасига олган мажбуриятларни белгиланган тартибда бажариши шарт.