Янгиликлар
ДУБАЙ ХАЛҚАРО МОЛИЯ МАРКАЗИ ВАКИЛЛАРИ БИЛАН УЧРАШУВ ЎТКАЗИЛДИ
2022 йил 24 июнь куни Агентлик директори ўринбосари Д.Максудов ҳамда Дубай халқаро молия маркази (кейинги ўринларда – DIFC) вакили, Hawkamah корпоратив бошқарув институти Бош директори Dr. Ashraf Gamal El Din билан учрашув ўтказилди.
Учрашув давомида, крипто-активлар жаҳон бозорини ривожлантириш ҳамда ушбу соҳада маълумотлар тақсимланган реестри технологиясини (“блокчейн” технологиялар) жорий этиш ва тадбиқ этиш масалалари муҳокама қилинди.
Тарафлар “блокчейн” технологиясини тадбиқ этиш бўйича инновацион ечимларни синовдан ўтказиш, мазкур технологияни ишлатилиши амалиётини ўрганиш лозимлиги белгилаб ўтилди.
Бундан ташқари, Агентлик ва DIFC ўртасида икки томонлама ҳамкорликни, шу жумладан крипто-активлар айланмаси соҳасига инвестицияларни жалб қилиш масалалари муҳокама қилинди.