Ёпиш
dark/lightmode
special-mode
NAPP

Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги -
крипто-активлар айланмаси, капитал бозори, суғурта, электрон тижорат, лотерея ташкил этиш ва букмекерлик фаолияти соҳаларини тартибга солиш, лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини амалга ошириш бўйича ваколатли давлат ташкилоти.

Нима билан шуғулланамиз arrow-right

Янгиликлар

Барқарор токенлар айланмасини тартибга солишнинг махсус ҳуқуқий режимини тақдим этиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритилди

23.07.2026
72

Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қўшма қарори билан “Барқарор токенлар айланмасини тартибга солишнинг махсус ҳуқуқий режимини тақдим этиш тартиби тўғрисидаги низом”га (кейинги ўринларда – Низом) (рўйхат рақами 3818-1, 22.07.2026 й.) ўзгартиришлар киритилди.

Киритилган ўзгартиришлар барқарор токенлар чиқарилишини таъминлаш механизмларини янада такомиллаштириш, уларнинг ишончлилигини ошириш ҳамда рақамли молия соҳасида инновацион ечимларни жорий этиш учун ҳуқуқий базани мустаҳкамлашга қаратилган.

Хусусан, эндиликда барқарор токенларни чиқаришда таъминот сифатида нафақат миллий ва (ёки) хорижий валютадаги маблағлар, балки Ўзбекистон Республикасининг давлат қимматли қоғозларидан ҳам фойдаланиш мумкин.

Шу муносабат билан Низомда барқарор токенларнинг таъминотига қўйиладиган талаблар такомиллаштирилди. Жумладан, давлат қимматли қоғозларини таъминот сифатида киритиш, уларни Марказий банк фойдасига блоклаш ҳамда блокдан чиқариш тартиби аниқ белгиланди. Бунда давлат қимматли қоғозлари бўйича даромад олиш ҳуқуқи эмитентда сақланиб қолади.

Шунингдек, муомаладаги барқарор токенларнинг умумий номинал қиймати алоҳида ҳисобварақдаги маблағлар ҳамда Марказий банк фойдасига блокланган давлат қимматли қоғозларининг номинал қийматидан кам таъминланмаслиги белгиланди.

Низомга мувофиқ, барқарор токенлар таъминотини шакллантиришда кредит маблағлари, гаровга олинган активлар ёки бошқа жалб қилинган маблағлардан фойдаланишга йўл қўйилмайди.

Мазкур ўзгартиришлар барқарор токенларни чиқариш ва улар айланмасини ташкил этишда молиявий барқарорликни таъминлаш, иштирокчилар ҳамда фойдаланувчилар манфаатларини ҳимоя қилиш, шунингдек, рақамли активлар бозорининг барқарор ривожланиши учун янада мустаҳкам ҳуқуқий асос яратади.