Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги -
крипто-активлар айланмаси, капитал бозори, суғурта, электрон тижорат, лотерея ташкил этиш ва букмекерлик фаолияти соҳаларини тартибга солиш, лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини амалга ошириш бўйича ваколатли давлат ташкилоти.
Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги “ASIA ALLIANCE BANK” АТБни капитал бозори соҳасида “Тартибга солиш қумдони” махсус ҳуқуқий режими иштирокчиси сифатида рўйхатдан ўтказди.
Тартибга солиш қумдони доирасида “ASIA ALLIANCE BANK” АТБ “Капитал бозори соҳасида «Тартибга солиш қумдони» махсус ҳуқуқий режими доирасида чет эл валютасида ифодаланган облигацияларни чиқариш, жойлаштириш, уларнинг муомалада бўлиши ва сўндирилиши тартиби тўғрисидаги” низом (рўйхат рақами 3826, 2026 йил 29 апрель) доирасида чет эл валютасида ифодаланган облигациялар эмитенти сифатида фаолият юритишни режалаштирмоқда.