logo
connect
Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги
FAQ

Янгиликлар

foto

Қимматли қоғозлар бозорида андеррайтинг фаолияти тўғрисидаги низом тасдиқланди

03.03.2025
58

“Ўзбекистон-2030” Стратегиясида барқарор иқтисодий ўсиш мақсадларидан бири сифатида мамлакатнинг инвеститсиявий жозибадорлигини янада ошириш, жумладан, қимматли қоғозлар бозорини жадал ривожлантириш белгиланган.

Мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар доирасида ҳамда капитал бозорини кенг ривожлантириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги томонидан Қимматли қоғозлар бозорида андеррайтинг фаолияти тўғрисидаги низом (кейинги ўринларда – “Низом”) тасдиқланди ва Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2025 йил 28 февралда 3610-сон рўйхат рақами орқали рўйхатга олинган.

Низом билан қимматли қоғозлар бозорида андеррайтинг фаолиятини амалга ошириш тартиби, шунингдек, қимматли қоғозларни чиқариш ва (ёки) жойлаштиришда эмитент ва андеррайтернинг ўзаро муносабатлари асослари белгиланмоқда.

Низом билан қуйидаги асосий қоидалар белгиланади:

  • андеррайтинг фаолияти ва уни ташкил этиш тартиби;
  • андеррайтерларнинг вақтинчалик бирлашмаси;
  • андеррайтинг хизматлари кўрсатиш тўғрисидаги шартнома;
  • андеррайтер фаолиятини назорат қилиш.

Низомга мувофиқ, андеррайтинг фаолияти инвестиция воситачилари ва тижорат банклари томонидан амалга оширилади.

Бунда, андеррайтинг фаолиятини амалга ошириш учун:

- инвестиция воситачилари қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органи томонидан берилган инвестиция воситачиси сифатида фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензияга;

- тижорат банклари эса Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан берилган банк фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензияга эга бўлиши лозим.

Эмитент ва андеррайтер ўртасидаги қимматли қоғозларни жойлаштириш жараёнидаги ўзаро муносабатлар улар ўртасида тузилган андеррайтинг хизматларини кўрсатиш тўғрисидаги шартнома билан белгиланади.