logo
connect
Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги
FAQ

Янгиликлар

foto

Агентликда Алишер Навоий ҳаёти ва ижодига бағишланган маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди

09.02.2024
264

Мамлакатимизда Алишер Навоийга эҳтиром кўрсатиш, адабий меъросини кенг тарғиб этишга катта эътибор қаратилмоқда. Истиқболли лойиҳалар миллий агентлигида “Алишер Навоий ҳаёти ва ижоди” мавзусида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.

Тадбир улуғ бобокалонимизнинг ғазал ва рубоийлари билан бошланди. Алишер Навоийнинг бебаҳо ижодий-илмий мероси нафақат халқимиз, балки жаҳон адабиёти, миллий маданиятимиз ва адабий-эстетик тафаккуримиз ривожида алоҳида ўрин тутиши таъкидланди. Тадбир давомида Навоий ижодининг бетакрор жиҳатлари, улуғ мутафаккирнинг юксак инсоний фазилатлари хусусида қизиқарли баҳс мунозаралар бўлиб ўтди.

Шунингдек, буюк мутафаккир яшаган давр, шоирнинг ҳаёти ва ижоди, адабий муҳит, устозлари, замондошлари ва издошлари ҳақида қизиқарли тарихий маълумотлари ҳақида сўз борди.