Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги -
крипто-активлар айланмаси, капитал бозори, суғурта, электрон тижорат, лотерея ташкил этиш ва букмекерлик фаолияти соҳаларини тартибга солиш, лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини амалга ошириш бўйича ваколатли давлат ташкилоти.
Актуарий малака сертификатини олиш буйича олтинчи малака имтиҳони жорий йилнинг 10 ноябрь ва натижалардан келиб чиқиб кейинги босқичи 11 ноябрь кунлари ўтказилади.
Малака имтиҳонини ўтказиш жойи – Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги биноси (Тошкент ш., Миробод тум., Нукус кўчаси, 22 уй).
Имтиҳон саналари:
- 2026 йил 10 ноябрь куни тест синовлари соат 10:00 да бошланади, 12:15 да тугатилади;
- 2026 йил 11 ноябрь куни тест синовлари натижаларига асосланиб, ёзма-оғзаки имтиҳон синовлари соат 10:00 да бошланади, 12:15 да тугатилади.