Ёпиш
dark/lightmode
special-mode
NAPP

Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги -
крипто-активлар айланмаси, капитал бозори, суғурта, электрон тижорат, лотерея ташкил этиш ва букмекерлик фаолияти соҳаларини тартибга солиш, лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини амалга ошириш бўйича ваколатли давлат ташкилоти.

Нима билан шуғулланамиз arrow-right

Эълонлар

Актуарий малака имтиҳонини ўтказиш тўғрисида

1237

Актуарий малака сертификатини олиш буйича тўртинчи малака имтиҳони жорий йилнинг 25 февраль ва натижалардан келиб чиқиб кейинги босқичи 26 февраль кунлари ўтказилади.

Малака имтиҳонини ўтказиш жойи – Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги биноси (Тошкент шаҳри, Миробод тумани, Нукус кўчаси 22-уй)

Бунда:

- 2025 йил 25 февраль куни тест синовлари соат 10:00 да бошланади, 12:15 да тугатилади;

- 2025 йил 26 февраль куни тест синовлари натижаларига асосланиб, ёзма-оғзаки имтиҳон синовлари соат 10:00 да бошланади, 12:15 да тугатилади.