logo
connect
Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги
FAQ

Янгиликлар

foto

Агентлик вакиллари МОМИҲ ташкилоти капитал бозорини тартибга солувчиларнинг иккинчи форумида иштирок этмоқда

31.10.2023
1715

Олмаота (Қозоғистон) шаҳрида МОМИҲ ташкилоти капитал бозорини тартибга солувчиларнинг иккинчи форуми бугун ўз ишини бошлади.  Унда Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги вакиллари иштирок этмоқда.

Форум ўз олдига қўйидаги вазифаларни қўйган: МОМИҲ ташкилоти минтақасида капитал бозорларини ривожлантириш учун минтақавий ҳамкорлик имкониятларини ўрганиш ҳамда барқарор иқтисодий ривожланиш мақсадида инновациялар ва иқлим ўзгаришларига қарши курашни молиялаштириш.

“Ўзбекистонда қимматли қоғозлар бозорига янги дастурий-техник инфратузилма ечимларини жорий этиш бўйича ишлар олиб борилмоқда. 38 миллион аҳолига эга, Интернет қамрови (31 миллион киши), мобиль Интернет (29,5 миллион киши) кенгайиб бораётган, капитал бозори ҳажми ўсиб бораётган мамлакат сифатида, мамлакат капитал бозорига дастурий-технологик ечимларни татбиқ этишни жадаллаштириш мантиқан тўғри бўлади”, – деди ўз нутқида Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги директори ўринбосари Даврон Мақсудов.

Турли сессияларда МОМИҲ ташкилоти капитал бозори ландшафтини ўрганиш натижалари ва CMRF учун таклиф қилинган йўл харитаси, ABMI нинг капитал бозорларини ривожлантириш учун минтақавий ҳамкорликни рағбатлантириш бўйича сабоқлари, самарали минтақавий ҳамкорлик учун капитал бозорлари инфратузилмасидаги инновациялар муҳокама қилинди.