Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги -
крипто-активлар айланмаси, капитал бозори, суғурта, электрон тижорат, лотерея ташкил этиш ва букмекерлик фаолияти соҳаларини тартибга солиш, лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини амалга ошириш бўйича ваколатли давлат ташкилоти.
Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги (кейинги ўринларда - ИЛМА) Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 24 июлдаги ПФ-5120-сон Фармонига мувофиқ ташкил этилган.
ИЛМА юридик шахс ҳуқуқига эга, давлат раҳбарига ҳисоб берувчи давлат муассасаси ҳисобланади. Агентлик крипто-активлар айланмаси соҳасини ривожлантириш, мазкур соҳадаги фаолиятни лицензиялаш ва тартиб-таомиллари жараёнлари бўйича ваколатли орган ҳисобланади.
Идоравий мансуб ташкилотлар