logo
connect
Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги
FAQ

Янгиликлар

foto

Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги Суғурта назоратчилари халқаро уюшмаси (IAIS) билан ҳамкорликни кенгайтирмоқда

17.02.2025
318

Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги (Агентлик) делегациясининг Халқаро суғурта назоратчилари уюшмасига (IAIS) муҳим ташрифи амалга оширилди. Таъкидлаб ўтиш керакки, мазкур ташриф Ўзбекистон суғурта соҳасидаги ваколатли органининг IAISга биринчи ташрифи ҳисобланади.

Глобаллашув ва иқтисодиётнинг ўзаро боғлиқлиги ўсиб бораётган шароитда Агентлик миллий суғурта бозорининг барқарорлиги ва ишончлилигини ҳамда унинг халқаро тизимга қўшилишини таъминлаш учун муҳим чораларни кўрмоқда.

Бу йўналишда Агентликнинг Халқаро суғурта назоратчилари уюшмаси билан ҳамкорлиги муҳим ўрин тутади.

Маълумот учун: халқаро суғурта назоратчилари уюшмаси (IAIS) турли мамлакатларнинг суғурта соҳасидаги ваколатли ва назорат органларинини бирлаштирган халқаро ташкилотдир. Уюшма 1994 йилда ташкил этилган. IAIS глобал суғурта бозорининг барқарорлиги ва ишончлилигини таъминлашда, шунингдек халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлашда, стандартларни ишлаб чиқишда ва суғурта назоратини такомиллаштириш бўйича мамлакатларни қўллаб-қувватлашда муҳим роль ўйнайди.

IAIS бош директори билан учрашувда IAISнинг 2025-2029 йилларга мўлжалланган стратегик режаси муҳокама қилинди ва Агентликка халқаро стандартларни жорий этишда техник ёрдам кўрсатиш юзасидан келишувга эришилди.

Шунингдек, IAIS қўмиталари раҳбарлари билан бўлиб ўтган учрашувда «SOLVENCY II» – халқаро стандартини жорий этиш, миллий суғурта бозорини тартибга солишда таваккалчиликга асосланган ёндашувнинг жиҳатлари кўриб чиқилди. Бу ёндашув таваккалчиликларни самарали бошқариш орқали эҳтимолий йўқотишларда суғурта компанияларининг барқарорлигини оширишини таъминлайди.

Халқаро амалиётлар ва стандартларни жорий этиш суғурта хизматлари сифатини яхшилашга, фуқароларнинг суғурта компанияларига бўлган ишончини оширишга, шунингдек, иқтисодий барқарорликни таъминлаш ва миллий суғурта бозорининг барқарор ривожланишини қўллаб-қувватлашга ёрдам беради.