logo
connect
Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги
FAQ

Янгиликлар

foto

АГЕНТЛИК ДИРЕКТОРИНИНГ ЎРИНБОСАРЛАРИ ТАЙИНЛАНДИ

30.05.2022
443

Пак Вячеслав Юрьевич жорий йилнинг 30 май куни Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги директорининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди.

Вячеслав Пак 1980 йилда Тошкент вилоятида туғилган. Маълумоти олий. 2005 йилда Тошкент давлат молия институтини тамомлаган.

2003-2006 йилларда Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасида ишлаган.

2006 йилдан 2017 йилга қадар Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси тизимида турли раҳбар лавозимларда ишлаган.

2018 йилда Ўзбекистон Республикаси Молия вазири ўринбосари этиб тайинланган.

2019 йил январдан ҳозирги вақтгача Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги директорининг ўринбосари лавозимида ишлаган.

2016 йили Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони билан «Содиқ хизматлари учун» медали билан тақдирланган.

 

Максудов Даврон Санжарходжаевич жорий йилнинг 30 май куни Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги директори ўринбосари этиб тайинланди.

Даврон Максудов 1982 йилда Тошкент шаҳрида туғилган, маълумоти олий, Тошкент давлат юридик институтини тамомлаган (бакаравриат 2003 й, магистратура 2005 й.).

У ўз меҳнат фаолиятини 2005 йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Амалдаги қонун ҳужжатлари мониторинги институтида етакчи илмий ходими лавозимида бошлаган.

2007-2009 йилларда Адлия вазирлигининг масъул ходими сифатида фаолият юритган.

2009-2012 йиллари Ўзбекистон автомобил саноати корхоналарининг юридик хизматларида раҳбар лавозимларда ишлаган.

2012-2014 йилларда “Ўзбекистондаги суд-ҳуқуқ ислоҳотларига кўмаклашиш” лойиҳасида ҳуқуқий масалалар бўйича эксперт бўлган. 

2014 йилдан 2017 йилгача Enter Engineering Pte Ltd Компанияси (Сингапур) юрисконсульти.

2017-2018 йиллар Ўзбекистон Республикаси прокуратура органлари тизимида турли лавозимларида ишлаган. 

2018 йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясида фаолият юритган.

2019 йил январдан ҳозирги вақтга қадар Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги директорининг ўринбосари лавозимида ишлаган.