Menu
dark/lightmode
special-mode
NAPP

O‘zbekiston Respublikasi Istiqbolli loyihalar milliy agentligi -
kripto-aktivlar aylanmasi, kapital bozori, sug‘urta, elektron tijorat, lotereya tashkil etish va bukmekerlik faoliyati sohalarini tartibga solish, litsenziyalash va ruxsat berish tartib-taomillarini amalga oshirish bo‘yicha vakolatli davlat tashkiloti.

Nima bilan shug‘ullanamiz arrow-right

Faoliyat

Boshqa yangiliklar

Ўзбекистон делегацияси ислом капитал бозорини тартибга солиш ва ривожлантириш бўйича халқаро тажрибани ўрганиш мақсадида Малайзиянинг Куала-Лумпур шаҳрида танишув ташрифида бўлиб турибди.  Делегация таркибидан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ва Қонунчилик палатаси, Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги (кейинги ўринларда — Агентлик), “Тошкент” республика фонд биржаси, Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Тараққиёт дастурининг (БМТТД) Ўзбекистондаги ваколатхонаси ҳамда “Al-Muamalat Consulting” компанияси вакиллари ўрин олган.  Ташриф доирасида INCEIF университети, Малайзия Қимматли қоғозлар комиссияси (SC), Малайзия Солиқ бошқармаси (LHDN), Малайзия фонд биржаси (Bursa Malaysia), шунингдек, Ислом молиявий хизматлари кенгаши (IFSB) вакиллари билан учрашувлар ўтказилди.  Учрашувлар давомида ислом молияси экотизимини шакллантириш ва ривожлантириш, ислом капитал бозорини тартибга солишнинг ҳуқуқий асослари, молиявий инструментларнинг шариат талабларига мувофиқлигини таъминлаш механизмлари, шунингдек, сукук, жумладан, “яшил” сукукни чиқариш амалиёти ўрганилди.  Ислом молиявий инструментларини солиққа тортиш хусусиятлари ва уларга нисбатан қўлланиладиган солиқ имтиёзлари, сукукни фонд биржаси листингига киритиш ва улар билан биржа савдоларини ташкил этиш тартиби, шариат тамойилларига мувофиқ фаолият юритувчи инвестиция платформалари, шунингдек, ислом молияси соҳасидаги халқаро стандартларни қўллаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.  Малайзия тажрибасини ўрганиш “Капитал бозори тўғрисида”ги қонун лойиҳасининг сукукка оид нормаларини амалиётга татбиқ этишга тайёргарлик кўриш, тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқиш ҳамда Ўзбекистонда ислом молияси бозорини янада ривожлантириш учун шарт-шароитлар яратишга қаратилган.  Мазкур танишув ташрифи Агентлик томонидан БМТ Тараққиёт дастури, Ислом тараққиёт банки ва Осиё тараққиёт банки кўмагида ташкил этилган.
news-eye 153