logo
connect
Oʼzbekiston Respublikasi Istiqbolli loyihalar milliy agentligi
FAQ

Yangiliklar

foto

АГЕНТЛИК ВА ОХММ ЎРТАСИДА ҲАМКОРЛИК МЕМОРАНДУМИ ИМЗОЛАНДИ

07.07.2022
1175

Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги (кейинги ўринда – Агентлик) делегацияси Остона халқаро молия маркази (кейинги ўринларда – ОХММ) томонидан жорий йилнинг 27-29 июнь кунлари Нур-Султон шаҳрида ўтказилган “Astana Finance Days” V конференциясида фахрий меҳмонлар сифатида иштирок этди.

“Astana Finance Days” – минтақадаги барқарор тараққиёт, ижтимоий масъулият ва ривожланиш масалаларига бағишланган энг йирик молиявий анжуманлардан биридир.

Конференция доирасида Агентлик директорининг биринчи ўринбосари В.Пак ва “ОХММ маъмурияти” АЖ бошқаруви раиси Е.Рисмагамбетов ўртасида ўтказилган учрашув доирасида Агентлик ва ОХММ ўртасида, крипто-активлар айланмасини ривожлантириш соҳасида ҳамкорликни ўрнатиш, ахборот ва янги технологияларни жорий этишда тажриба алмашинувини назарда тутган ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

Конференция доирасида Қозоғистон Республикаси Рақамли ривожланиш, инновациялар ва аэрокосмик саноат вазири ўринбосари А.Жамбакин, Қозоғистон Республикаси Миллий банки Тўлов ва молиявий технологияларни ривожлантириш маркази бошқаруви раиси Б.Жаленов ҳамда ОХММ Молиявий регулятори бош директори Н.Кушимовлар билан икки томонлама учрашувлар ўтказилди.

Учрашувлар давомида Қозоғистон тарафига Ўзбекистон Республикасининг крипто-активлар айланмаси соҳасини ҳуқуқий тартибга солиш ва ривожлантириш тажрибаси келтириб ўтилди, муқобил энергия манбаларидан фойдаланишга жалб этиш юзасидан истиқболли лойиҳаларни ишлаб чиқиш масалалари, ўзаро ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш, крипто-активлар айланмасини назорат қилишда умумий ёндашув, хусусан жиноий даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштиришни олдини олиш масалалари муҳокама қилинди.

Агентлик вакиллари Қозоғистонда майнинг фаолиятини рўйхатга олиш ва тартибга солишда амалдаги тартибни, крипто-активлар айланмаси соҳасидаги қонунчиликни ишлаб чиқиш ҳамда крипто-активлар айланмаси соҳасидаги режалаштирилган лойиҳалар юзасидан режалари билан танишди.

Учрашувлар доирасида, Ўзбекистон вакиллари томонидан, Қозоғистон вакиллари томонидан қўллаб-қувватланган, Марказий Осиёда крипто-активлар айланмаси соҳасини тартибга солишда ягона ёндашувларни ишлаб чиқиш зарурияти мавжудлги таъкидланди.

Учрашувлар натижалари бўйича крипто-активлар айланмаси соҳасини ҳуқуқий тартибга солишни такомиллаштириш ҳамда инвестицияларни жалб қилишга қаратилган лойиҳаларни амалга ошириш юзасидан ҳамкорликнинг аниқ йўналишлари белгиланди.