Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги -
крипто-активлар айланмаси, капитал бозори, суғурта, электрон тижорат, лотерея ташкил этиш ва букмекерлик фаолияти соҳаларини тартибга солиш, лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини амалга ошириш бўйича ваколатли давлат ташкилоти.
Истиқболли лойиҳалар миллий агентлигида (Агентлик) Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ) директори ўринбосари – Марказий Осиё молия институтлари департаменти бошлиғи Ж.Шамсиев бошчилигидаги делегация билан учрашув бўлиб ўтди.
ЕТТБ делегацияси таркибида маслаҳатчилар В.Березин, Ю.Родина, Д.Алексейченко ва О.Ткачевалар иштирок этдилар.
Учрашувда Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги директорининг биринчи ўринбосари В.Пак ҳамда масъул ходимлари Агентлик фаолияти, унинг асосий вазифалари, функция ва ваколатлари, шунингдек, крипто-активлар муомаласи соҳасини Ўзбекистон Республикасида ривожлантиришнинг устувор йўналишлари, жумладан, ишбилармонлик ва инвестиция муҳитини яратишга қаратилган чора-тадбирлар тўғрисида маълумот бердилар.
Томонлар, шунингдек, крипто-бозорни тартибга солиш хусусиятларининг долзарб масалаларини муҳокама қилдилар, крипто-активлар айланмасини ҳуқуқий тартибга солишда ёндашувларни уйғунлаштириш муҳимлиги алоҳида таъкидланди, бу эса ўз навбатида крипто-активлар айланмаси соҳасида фаолият юритувчи тадбиркорлик субъектлари ўртасидаги интеграцияни осонлаштириш ва ўзаро ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган.
Учрашув якунлари бўйича томонлар Агентлик ва ЕТТБ ўртасида ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш ҳамда икки томонлама учрашувларни мунтазам ўтказиш амалиётини давом эттириш зарурлиги юзасидан ўзаро фикрга келишдилар.
Идоравий мансуб ташкилотлар