Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги -
крипто-активлар айланмаси, капитал бозори, суғурта, электрон тижорат, лотерея ташкил этиш ва букмекерлик фаолияти соҳаларини тартибга солиш, лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини амалга ошириш бўйича ваколатли давлат ташкилоти.
Ҳурматли Ватандошлар!
Сизни мўъжизалар ва орзулар рўёбга айланувчи байрам - Янги йил байрами билан табриклаймиз! Сизларга чин юракдан соғлик-саломатлик, куч-қувват ва улкан бахт тилаймиз. Барча дўстларингиз садоқатли, яқинларингиз - ғамхўр, ҳамкасбларингиз – қўллаб-қувватловчи, оилангиз - мустаҳкам бўлсин. Келаётган 2023 йилнинг ҳар бир куни сиз учун янги ажойиб истиқболларни очиб, фақат яхши янгиликлар олиб келсин!
Ҳурмат билан,
Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги жамоаси.