Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги -
крипто-активлар айланмаси, капитал бозори, суғурта, электрон тижорат, лотерея ташкил этиш ва букмекерлик фаолияти соҳаларини тартибга солиш, лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини амалга ошириш бўйича ваколатли давлат ташкилоти.

Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлигида "Ёшлар куни" муносабати билан халқаро волонтёрлик дастурлари имкониятларига бағишланган очиқ суҳбат ташкил этилди.
Тадбир давомида иштирокчилар UN Volunteers, AIESEC каби халқаро волонтёрлик дастурларининг фаолияти, уларда иштирок этиш шартлари, танлов жараёнлари ҳамда ёшлар учун тақдим этиладиган таълим, касбий ва шахсий ривожланиш имкониятлари ҳақида атрофлича маълумотга эга бўлдилар.
Шунингдек, очиқ мулоқот давомида халқаро лойиҳаларда иштирок этиш тажрибаси, турли мамлакатларда амалга оширилаётган волонтёрлик ташаббуслари ҳамда мазкур дастурларда иштирок этиш орқали мулоқот кўникмалари, жамоада ишлаш ва лидерлик салоҳиятини ривожлантириш имкониятлари муҳокама қилинди. Иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга мутахассислардан жавоб олдилар.
Бундай тадбирлар ёшларнинг халқаро ҳамкорлик дастурлари ҳақидаги хабардорлигини ошириш, уларни ижтимоий фаолликка жалб этиш ҳамда халқаро тажриба орттириш имкониятларидан самарали фойдаланишга рағбатлантиришга хизмат қилади.

