Ёпиш
dark/lightmode
special-mode
NAPP

Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги -
крипто-активлар айланмаси, капитал бозори, суғурта, электрон тижорат, лотерея ташкил этиш ва букмекерлик фаолияти соҳаларини тартибга солиш, лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини амалга ошириш бўйича ваколатли давлат ташкилоти.

Нима билан шуғулланамиз arrow-right

Янгиликлар

"UMRC SPV" МЧЖ ипотека облигацияларини чиқариш соҳасида "Тартибга солиш қумдони" иштирокчиси сифатида рўйхатдан ўтказилди

22.09.2025
185

Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги (Агентлик) “UMRC SPV” МЧЖни ипотека облигацияларини чиқариш соҳасида “Тартибга солиш қумдони” махсус ҳуқуқий режимининг иштирокчиси сифатида рўйхатдан ўтказди.

“UMRC SPV” МЧЖ “Ўзбекистон ипотекани қайта молиялаштириш компанияси”АЖ (Компания) томонидан ташкил этилган бўлиб, унинг асосий фаолияти – Ўзбекистонда ипотека облигациялари чиқариш ҳисобланади.

Ташкилотнинг рўйхатдан ўтказилиши Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 21 февралдаги “Уй-жой ва ипотека бозорини янада ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-26-сон Фармони ва унга илова қилинган “2025 йилда бозор тамойилларига асосланган ипотека кредитлари орқали аҳолини уй-жой билан таъминлаш дастурини амалга ошириш бўйича йўл харитаси”да белгиланган вазифалар ижросини таъминлашга қаратилган муҳим амалий чора ҳисобланади.

“UMRC SPV”МЧЖнинг асосий вазифаси тижорат банкларидан ипотека кредитлари жамланмаларини балансига қабул қилиш ва ипотека кредитлари жамланмалари таъминоти остида ипотека облигацияларини чиқариш ҳисобланади.