Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги -
крипто-активлар айланмаси, капитал бозори, суғурта, электрон тижорат, лотерея ташкил этиш ва букмекерлик фаолияти соҳаларини тартибга солиш, лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини амалга ошириш бўйича ваколатли давлат ташкилоти.
Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги директорининг 2025 йил 28 майдаги 06-сонли буйруғи билан Суғурталовчилар ва қайта суғурталовчиларнинг тўлов қобилияти тўғрисидаги низомга (рўйхат рақами - 1806-6, 2025 йил 23 июнь) ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
Киритилган қўшимча ва ўзгартиришлар рейтинг ташкилотлари классификацияси даражаларини мувофиқлаштирилишини назарда тутган бўлиб, бу эса миллий суғурта бозорининг барқарор ривожланиши ва қайта суғурталовчиларнинг зиммасидаги мажбуриятларни ўз вақтида бажарилишини таъминлайди.
Идоравий мансуб ташкилотлар