Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги -
крипто-активлар айланмаси, капитал бозори, суғурта, электрон тижорат, лотерея ташкил этиш ва букмекерлик фаолияти соҳаларини тартибга солиш, лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини амалга ошириш бўйича ваколатли давлат ташкилоти.
Ўзбекистон Республикасининг “Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида”ги Қонуннинг 33-моддаси ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 февралдаги 80-сонли қарори билан тасдиқланган “Махсус электрон тизим орқали айрим фаолият турларини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги ягона низом”нинг 49-бандига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлигининг 2023 йил 2 ноябрдаги тегишли қарорига асосан, “Asko-Vostok” АЖ СТ ҚК умумий суғурта соҳасидаги 1, 2, 3, 5, 7, 8, 9, 10, 11, 13, 14, 15, 16 ва 17 класслар бўйича ихтиёрий шаклдаги суғурта фаолиятини амалга ошириш бўйича берилган 2022 йил 25 февралдаги серияси SF 00047-сонли лицензияси 2023 йил 3 ноябрдан бекор қилинди.
“Asko-Vostok” АЖ СТ ҚК илгари тузилган суғурта (қайта суғурта) шартномалари бўйича ўз зиммасига олган мажбуриятларини белгиланган тартибда бажариши шарт.
Идоравий мансуб ташкилотлар