Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги -
крипто-активлар айланмаси, капитал бозори, суғурта, электрон тижорат, лотерея ташкил этиш ва букмекерлик фаолияти соҳаларини тартибга солиш, лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини амалга ошириш бўйича ваколатли давлат ташкилоти.
Ўзбекистон Республикасининг “Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида”ги Қонуннинг 33-моддаси ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 февралдаги 80-сонли қарори билан тасдиқланган “Махсус электрон тизим орқали айрим фаолият турларини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги ягона низом”нинг 49-бандига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлигининг 2026 йил 6 майдаги тегишли қарорига асосан, “LEO FINANCE SUG`URTA BROKER” МЧЖ суғурта брокерининг суғурта фаолияти амалга ошириш бўйича бўйича берилган 2022 йил 8 сентябрдаги 038046-сонли лицензияси 2026 йил 10 майдан бекор қилинди.
“LEO FINANCE SUG`URTA BROKER” МЧЖ ўзи ва суғурта қилдирувчи ўртасида тузилган шартномалар, шунингдек, суғуртанинг (қайта суғуртанинг) ҳар қандай тури бўйича воситачилик фаолиятини амалга ошириш бўйича тузилган шартномаларга асосан ўз зиммасига олган мажбуриятларини белгиланган тартибда бажариши шарт.
Идоравий мансуб ташкилотлар