Ёпиш
dark/lightmode
special-mode
NAPP

Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги -
крипто-активлар айланмаси, капитал бозори, суғурта, электрон тижорат, лотерея ташкил этиш ва букмекерлик фаолияти соҳаларини тартибга солиш, лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини амалга ошириш бўйича ваколатли давлат ташкилоти.

Нима билан шуғулланамиз arrow-right

Янгиликлар

Спорт тренерлари иштирокида ёшлар учун интерактив семинар ўтказилди

25.06.2026
29

Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлигида спорт тренерлари иштирокида ёшлар учун уйқу гигиенаси, соғлом овқатланиш ва когнитив ривожланиш масалаларига бағишланган интерактив семинар ташкил этилди.

Тадбир давомида иштирокчилар соғлом турмуш тарзининг муҳим таркибий қисмлари ҳисобланган сифатли уйқу, тўғри овқатланиш ва ақлий фаолликни ривожлантириш усуллари ҳақида мутахассислардан атрофлича маълумот олдилар. Шунингдек, ёшларнинг кундалик ҳаётида ушбу омилларнинг аҳамияти, уларнинг жисмоний ва руҳий саломатликка таъсири ҳақида тушунтиришлар берилди.

Семинар интерактив шаклда ўтказилиб, иштирокчилар турли машғулотлар ва муҳокамалар орқали соғлом одатларни шакллантириш, диққатни жамлаш, хотира ва фикрлаш қобилиятини ривожлантириш бўйича амалий тавсиялар билан танишдилар. Спорт тренерлари ёшларни қизиқтирган саволларга жавоб бериб, соғлом ҳаёт тарзини йўлга қўйиш бўйича ўз тажрибалари билан ўртоқлашдилар.

Бундай тадбирлар ёшларнинг соғлом турмуш тарзи ҳақидаги билимларини мустаҳкамлаш, уларнинг жисмоний ва интеллектуал салоҳиятини ривожлантириш ҳамда келажакда муваффақиятли фаолият юритишлари учун зарур кўникмаларни шакллантиришга хизмат қилади.