Ёпиш
dark/lightmode
special-mode
NAPP

Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги -
крипто-активлар айланмаси, капитал бозори, суғурта, электрон тижорат, лотерея ташкил этиш ва букмекерлик фаолияти соҳаларини тартибга солиш, лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини амалга ошириш бўйича ваколатли давлат ташкилоти.

Нима билан шуғулланамиз arrow-right

Янгиликлар

Қимматли қоғозлар билан репо битимларини амалга ошириш тўғрисидаги низом тасдиқланди

25.06.2026
67

Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги директорининг 2026 йил 7 майдаги 15-сон буйруғи билан Қимматли қоғозлар билан репо битимларини амалга ошириш тўғрисидаги низом тасдиқланди (рўйхат рақами – 3860, 2026 йил 25 июнь).

Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси резидентлари томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қимматли қоғозлар, шу жумладан акциялар, облигациялар ва қимматли қоғозларнинг ҳосилалари билан репо битимларини амалга ошириш тартибини белгилайди. 

Низомга мувофиқ:

– репо  битимлари репо ташаббускори ва репо аксептанти ўртасида тузилади ҳамда уларни тузиш қимматли қоғозлар савдоси ташкилотчиларининг савдо тизимларида амалга оширилади. Бунда репо битимларини рўйхатдан ўтказиш тартиби ва шартлари, қимматли қоғозлар ва пул маблағлари бўйича ҳисоб-китоблар қимматли қоғозлар савдоси ташкилотчиларининг қоидалари билан белгиланади;

– репо битими ўзаро боғлиқ икки қисмдан иборат бўлиб, иккинчи қисм битимда белгиланган муддат тугаганда рўйхатдан ўтказилган савдо тизимида автоматик тарзда ижро этилади;

– биржанинг котировкалаш варағига киритилган қимматли қоғозлар репо битимлари бўйича таъминот сифатида қабул қилиниши мумкин, агар эмитент ёки қимматли қоғоз Ўзбекистон Республикасининг суверен кредит рейтингига нисбатан кўпи билан икки поғона паст бўлган халқаро ёки унга тенг миллий рейтингга эга бўлса;

– савдо ташкилотчиси репо битимининг иккинчи қисмини ижро этишдан олдин тарафларнинг пул маблағлари ва қимматли қоғозлари бўйича мажбуриятларни тўлиқ бажариш учун етарлилигини текширади ҳамда ижро санасидан камида бир кун олдин тарафларга хабарнома юборади;

– репо битимининг шартлари ва муддатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш фақат тарафларнинг ўзаро розилиги асосида амалга оширилади.

Шу билан бирга, мазкур Низом давлат қимматли қоғозлари билан амалга ошириладиган репо битимларига нисбатан татбиқ этилмаслиги назарда тутилган.

Мазкур Низом қимматли қоғозлар бозорида репо операцияларининг шаффофлиги, барқарорлиги ва самарадорлигини оширишга хизмат қилади.