logo
connect
Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги
FAQ

Янгиликлар

foto

“OMAD SUG‘URTA” АЖ лицензияси бекор қилинди

01.11.2024
1339

Ўзбекистон Республикасининг “Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида”ги Қонуннинг 33-моддаси ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 февралдаги 80-сонли қарори билан тасдиқланган “Махсус электрон тизим орқали айрим фаолият турларини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги ягона низом”нинг 49-бандига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлигининг 2024 йил 1 ноябрдаги тегишли қарорига асосан, “OMAD SUG‘URTA” АЖ умумий суғурта соҳасининг 1, 2, 3, 4, 5, 6, 7, 8, 9, 10, 11, 12, 13, 14, 15, 16 ва 17 класслари бўйича ихтиёрий суғурта фаолиятини амалга ошириш бўйича берилган 2022 йил 22 июлдаги 033072-сонли лицензияси 2024 йил 2 ноябрдан бекор қилинди.

“OMAD SUG‘URTA” АЖ илгари тузилган суғурта (қайта суғурта) шартномалари бўйича ўз зиммасига олган мажбуриятларини белгиланган тартибда бажариши шарт.