Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги -
крипто-активлар айланмаси, капитал бозори, суғурта, электрон тижорат, лотерея ташкил этиш ва букмекерлик фаолияти соҳаларини тартибга солиш, лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини амалга ошириш бўйича ваколатли давлат ташкилоти.
Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги қонунчилик талабларига мувофиқ молиявий ҳисоботни эълон қилувчи эмитентлар ва қимматли қоғозлар бозорининг бошқа иштирокчиларига Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг расмий веб-сайтида молиявий ҳисобот халқаро стандартларига (МХҲС) бағишланган ихтисослаштирилган бўлим фаолият юритаётгани ҳақида маълум қилади (https://www.imv.uz/static/uslubiy-qollanmalar).
Ушбу бўлимда доимий равишда долзарб услубий қўлланмалар, тушунтириш материаллари ва расмий ҳужжатлар жойлаштириб борилади, жумладан:
Мазкур ихтисослаштирилган бўлим Бухгалтерия ҳисоби ва молиявий ҳисобот соҳасидаги қонун ҳужжатлари талабларининг тўғри қўлланилишини таъминлаш, шунингдек, услубий ёрдам кўрсатиш мақсадида яратилган. Агентлик тақдим этиладиган маълумотлар билан мунтазам танишиб боришни, шунингдек, улардаги тавсия ва тушунтиришларни ўз амалий фаолиятда инобатга олиб боришни тавсия қилади.
Идоравий мансуб ташкилотлар