Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги -
крипто-активлар айланмаси, капитал бозори, суғурта, электрон тижорат, лотерея ташкил этиш ва букмекерлик фаолияти соҳаларини тартибга солиш, лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини амалга ошириш бўйича ваколатли давлат ташкилоти.
Майнинг - бу тақсимланган маълумотлар регистрини юритиш, ҳисоблаш операцияларини бажариш орқали блокларнинг яхлитлигини яратиш ва тасдиқлаш фаолияти.
Майнинг фақат юридик шахс томонидан қуёш фотоэлектр станциясида ишлаб чиқарилган электр энергиясидан фойдаланган ҳолда амалга оширилади.
Майнинг фаолияти Aгентлик томонидан мажбурий рўйхатга олинади ва лицензияланадиган фаолият тури ҳисобланмайди.
Майнинг билан шуғулланувчи шахслар (майнерлар) қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда рўйхатдан ўтишлари шарт.
Майнерларни рўйхатга олиш фақат Интернет орқали электрон шаклда амалга оширилади.
Майнерлар ўз фаолиятини фақат рўйхатга олиш пайтида кўрсатилган манзил бўйича, ёнғин хавфсизлиги ва санитария нормалари ва қоидаларига риоя қилган ҳолда амалга ошириш ҳуқуқига эга.
Идоравий мансуб ташкилотлар