logo
connect
Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги
FAQ

Янгиликлар

foto

«Openinfo» корпоратив маълумотлар ягона порталидан маълумотларни олиш учун махсус Telegram-бот ишга туширилди

21.09.2023
1611

Энди сиз ўзингизга керакли эмитентлардан маълумотларни осонгина топишингиз ва юклаб олишингиз мумкин! Бунинг учун шунчаки OpenInfo Bot ни ишга туширинг, сизни қизиқтирган АЖ га обуна бўлинг ва ҳисоботлар, муҳим фактлар ҳамда бошқа маълумотларга эга бўлинг.

OpenInfo Bot қуйидаги хусусиятларга эга:

1. Асосий менюда “Муҳим фактлар”, “Ҳисоботлар”, “Менинг обуналарим”, “Созламалар” ва “Мурожаат қолдириш” функциялари мавжуд.

2. “Муҳим фактлар” бўлимида фойдаланувчи порталда эълон қилинган сўнгги фактларни кўриши ва қидириши мумкин.

3. Бирорта муҳим фактни танлаганда, муҳим фактни ошкор қилган эмитентга обуна бўлиш, фактни сайтда очиш ва PDF шаклида юклаб олиш каби функциялар мавжуд бўлади.

4. Ҳисоботлар бўлимида фойдаланувчилар эмитентларнинг йиллик ва чораклик ҳисоботларини, МХХС ва Аудиторлик хулосаларини кўриши ва қидириши мумкин бўлади. Муҳим фактларда қайд этилган функциялар ҳисоботларда ҳам амал қилади.

5. Фойдаланувчи "Менинг обуналарим" бўлимида эмитентдан обунани бекор қилиш имкониятига эга.

6. "Созламалар" бўлимида бот тилини ўзгартириш мумкин.

7. “Мурожаат қолдириш” бўлимида ўз истак, мулоҳаза ва таклифларингизни телеграм бот маъмуриятига юборишингиз мумкин.

Муайян эмитентга обуна бўлганингизда, сизга PDF форматида OpenInfo Bot орқали ушбу эмитентнинг сўнгги нашр этилган муҳим фактлари ва ҳисоботларини дарҳол ва автоматик равишда олиш имконияти берилади.

OpenInfo Bot ҳаволаси: https://t.me/openinfouz_bot