logo
connect
Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги
FAQ

Янгиликлар

foto

“Mastering The Blockchain” онлайн курсига рўйхатдан ўтиш эълон қилинади

11.10.2024
339

Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги ва Tether компанияси томонидан ҳамда Грузия бизнес ва технология университети кўмагида ташкил этилган “Mastering The Blockchain” бир ойлик онлайн курсига рўйхатдан ўтиш бошлангани эълон қилинади.

Таълим курси биткоинлар, стейблкоинлар, сунъий интеллект, Peer-to-Peer технологиялари, блокчейн технологияси асослари, унинг молияга таъсири ва марказлашмаган молия (DeFi) ҳақида билим олиш имкониятини беради. Курс шунингдек, блокчейн таҳлили, киберхавфсизлик, ҳуқуқий жиҳатлар ва амалий тадқиқотларни ўз ичига олади.

Курс маърузачилари халқаро экспертлар, жумладан Tether бош директори Паоло Ардоино, биткоинлар бўйича маслаҳатчи ва ўқитувчи Гиакомо Зукко, Tetherнинг тартибга солиш ва лицензиялаш бўйича вице-президенти Гилес Дихон, Георгиа Банкнинг крипто-валюта бўйича бош мутахассиси Георгий Гвазава, Chainalysis. Inc. нинг тренинг бўйича катта мутахассиси Зулфи Моледина ва бошқалар.

Курс блокчейн соҳасидаги тажриба ва билимлардан қатъи назар, ҳар қандай даражадаги билимга эга бўлганлар учун мўлжалланган. Бунинг учун технология ҳақида умумий тушунча, асосий компьютер кўникмаларини билиш ва рақамли платформалардан фойдаланиш қобилияти талаб қилинади. Курс материалини тўлиқ ўзлаштириш учун инглиз тилини яхши билиш зарур.

“Mastering The Blockchain” курси доирасида талаба гуруҳлари инновацион P2P иловалари ғояларини ишлаб чиқиш учун ҳамкорлик қиладилар ва танловда рақобатлашадилар. Ғолиблар блокчейн экспертлари ва соҳа етакчилари гуруҳи томонидан аниқланади. Биринчи ўрин учун мукофот 2500 USDT, 2-ўрин учун – 1500 USDT, 3-ўрин учун – 1000 USDT.

Дастур саналари: 2024 йил 29 октябрь - 26 ноябрь.

Ариза топширишнинг сўнгги муддати: 2024 йил 20 октябрь.

“Mastering The Blockchain” ўқув курси ҳақида батафсил маълумотни https://masteringblockchain.ge/ веб-сайтида топиш мумкин.

Курсда қатнашишни истаганлар учун онлайн учрашув 16 октябрь куни соат 19:30 да бўлиб ўтади.

Онлайн учрашувга рўйхатдан ўтиш учун ҳавола: https://shorturl.at/zCJIK

Таълим курси Тошкент шаҳридаги Инҳа университети, Рақамли саноат академияси ва Қозоғистон Халқаро ахборот технологиялари университети кўмагида ташкил этилган.