Янгиликлар
Криптоактивлар соҳасидаги янгиликлар
Крипто-депозитарий фаолиятини амалга ошириш учун лицензия берилди
30.04.2024
2635
Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги (кейинги ўринларда – Aгентлик) томонидан Крипто-активлар айланмаси соҳасидаги хизматлар провайдерлари фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомига (рўйхат рақами 3380, 2022 йил 15 август) мувофиқ крипто-депозитарий фаолиятини амалга ошириш учун “JAPAN DXT” МЧЖ ҚКга лицензия берилди.
Шуни тақидлаш жоизки, бу Ўзбекистон Республикасидаги учинчи лицензияланган крипто-депозитарий.
Тегишли маълумотлар лицензияларнинг электрон реестрига белгиланган тартибда киритилган ҳамда Aгентликнинг расмий веб-саҳифасида фойдаланиш учун очиқ ҳисобланади.