Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги -
крипто-активлар айланмаси, капитал бозори, суғурта, электрон тижорат, лотерея ташкил этиш ва букмекерлик фаолияти соҳаларини тартибга солиш, лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини амалга ошириш бўйича ваколатли давлат ташкилоти.
Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги (кейинги ўринларда – Aгентлик) томонидан Крипто-активлар айланмаси соҳасидаги хизматлар провайдерлари фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомига (рўйхат рақами 3380, 2022 йил 15 август) мувофиқ “TGHAMYON” МЧЖга крипто-депозитарий фаолиятини амалга ошириш учун лицензия берилди.
Таъкидлаш жоизки, Telegram мессенжерида “Wallet” сервисини тақдим этувчи “Wallet Global Ventures Limited” компанияси “TGHAMYON” МЧЖнинг ягона таъсисчиси ҳисобланади.
Тегишли маълумотлар лицензияларнинг электрон реестрига белгиланган тартибда киритилган ҳамда Aгентликнинг расмий веб-саҳифасида фойдаланиш учун очиқ ҳисобланади.
Идоравий мансуб ташкилотлар