logo
connect
Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги
FAQ

Янгиликлар

foto

«KAPITAL SUG‘URTA» АЖга нисбатан жарима санкциялари қўлланилди ва лицензияси амал қилиши тўхтатилди

10.01.2024
2093

“KAPITAL SUG‘URTA” АЖнинг молиявий ҳисоботларини ўрганиш натижаларига кўра қонунчилик ҳужжатларида белгиланган меъёрларга риоя қилинмаганлик фактлари аниқланиб, натижада 162,0 млн.сўм миқдорида жарима солинди.

Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикасининг “Суғурта фаолияти тўғрисида”ги Қонуни 47-моддаси, “Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида”ги Қонуни 32-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 февралдаги 80-сонли қарори билан тасдиқланган Махсус электрон тизим орқали айрим фаолият турларини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги Ягона низомнинг 41-банди ҳамда Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлигининг тегишли қарорига асосан “KAPITAL SUG‘URTA” АЖга суғурта фаолиятини амалга ошириш бўйича берилган 2022 йил 22 ноябрдаги 049696-сонли лицензия 2024 йил 11 январь санасидан бошлаб 10 кун муддатга тўхтатилди.

“KAPITAL SUG‘URTA” АЖ лицензиясининг амал қилишини тўхтатиб туриш муддати даврида янги суғурта (қайта суғурта) шартномаларини тузиш, амалдаги суғурта (қайта суғурта) шартномаларини узайтириш таъқиқланади.

“KAPITAL SUG‘URTA” АЖ илгари тузилган суғурта (қайта суғурта) шартномалари бўйича ўз зиммасига олган мажбуриятларни белгиланган тартибда бажариши шарт.