Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги -
крипто-активлар айланмаси, капитал бозори, суғурта, электрон тижорат, лотерея ташкил этиш ва букмекерлик фаолияти соҳаларини тартибга солиш, лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини амалга ошириш бўйича ваколатли давлат ташкилоти.
Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги “KAPITAL – DEPOZIT” МЧЖни капитал бозори соҳасидаги “Тартибга солиш қумдони” махсус ҳуқуқий режими иштирокчиси сифатида рўйхатдан ўтказди.
Тартибга солиш қумдони доирасида “KAPITAL – DEPOZIT” МЧЖ хорижий валютада ифодаланган облигацияларни чиқариш ва жойлаштириш билан боғлиқ операциялар бўйича инвестиция воситачиси ва андеррайтери сифатида фаолият юритишни режалаштирмоқда.