Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги -
крипто-активлар айланмаси, капитал бозори, суғурта, электрон тижорат, лотерея ташкил этиш ва букмекерлик фаолияти соҳаларини тартибга солиш, лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини амалга ошириш бўйича ваколатли давлат ташкилоти.
Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги директорининг 2022 йил 14 июлдаги 32-сон буйруғи билан тасдиқланган Крипто-активлар айланмаси соҳасидаги хизматлар провайдерлари фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомининг (рўйхат рақами 3380, 2022 йил 15 август) 39-банди ҳамда Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлигининг тегишли қарорига асосан “JAPAN DXT” МЧЖ ҚКга крипто-депозитарий фаолиятини амалга ошириш бўйича 2024 йил 30 августда берилган CD #0003-сон лицензия 2024 йил 16 сентябрь санасидан бошлаб 10 кун муддатга тўхтатилди.
“JAPAN DXT” МЧЖ ҚКга лицензиясининг амал қилишини тўхтатиб туриш муддати даврида крипто-активлар билан операциялар амалга ошириш таъқиқланади.
Идоравий мансуб ташкилотлар