Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги -
крипто-активлар айланмаси, капитал бозори, суғурта, электрон тижорат, лотерея ташкил этиш ва букмекерлик фаолияти соҳаларини тартибга солиш, лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини амалга ошириш бўйича ваколатли давлат ташкилоти.
Истиқболли лойиҳалар миллий агентлигининг “Тартибга солиш қумдони” махсус ҳуқуқий режими иштирокчиси "Heemera" МЧЖ "Google Accelerator: AI First Program" нуфузли халқаро дастурига киритилган тарихда илк ўзбек компанияси бўлди.
Акселераторда иштирок этиш "Heemera" МЧЖга "Google" мутахассислари ва экотизимининг техник ва бизнес тажрибасидан фойдаланиш, шахсий ёрдам, ихтисослаштирилган тренинг ва мураббийлик ёрдами, шунингдек компания ва унинг маҳсулотларини ривожлантириш стратегияси бўйича маслаҳатлар олиш имконини беради.
Акселераторнинг бир қисми сифатида "Heemera" компанияси "Google" жамоаси билан блокчейн таҳлили, крипто-терговлар ва крипто-активларни қайтариш соҳасида ўзининг сунъий интеллект ечимларини янада ривожлантириш, шунингдек бизнесни халқаро миқёсда кенгайтириш учун ҳамкорлик амалга оширади.
“Heemera” МЧЖнинг акселераторга қўшилиши Ўзбекистон Республикасида крипто-активлар айланмаси ва сунъий интеллект соҳасида инновацион лойиҳаларни ривожлантириш учун муҳим қадам бўлиб, криптосаноат ва замонавий технологик ечимлар соҳасидаги минтақавий марказлардан бири сифатидаги мавқеини мустаҳкамлашга хизмат қилади.
Идоравий мансуб ташкилотлар